Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Жорий йилнинг 27 февраль куни Янгийўл туман адлия бўлими томонидан “Фаровон” МФЙда ҳуқуқий-тарғибот тадбири ўтказилди.


  


  

Жорий йилнинг 27 февраль куни Янгийўл туман адлия бўлими томонидан “Фаровон” МФЙда ҳуқуқий-тарғибот тадбири ўтказилди. 
Ўтказилган  тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 09 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатлар ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.