Янгиликлар
28
Жорий йилнинг 28 февраль куни Пискент туман адлия бўлими томонидан Тошкент вилоят Адлия ва ИИБ бошқармаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан тасдиқланган ўқув-машғулот режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
Жорий йилнинг 28 февраль куни Пискент туман адлия бўлими томонидан Тошкент вилоят Адлия ва ИИБ бошқармаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан тасдиқланган ўқув-машғулот режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари ва бошқа соҳавий хизматлар ходимларига Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546 сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларининг мазмун моҳияти тушунтирилди.