Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Норматив ҳужжатларни тайёрлаш


Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш адлия органларининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.CAM00253.jpg

Шу мақсадда, Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда хўжалик юритувчи ташкилотлар ҳуқуқшунослари иштирокида анжуман ташкил этилди. Унда норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишга доир ишларни кўриб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама этилади.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида қонун ҳужжатларини қабул қилишга ваколатли давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш ҳисобланади.

Бу борада ҳудудий адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича жойларда маҳаллий ҳокимликлар ва хўжалик бошқаруви органлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган бўлиб, улар томонидан қабул қилинаётган қарор лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш механизми йўлга қўйилган.

Вазирлик томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ишлаб чиқилиб, хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига етказилган.

Анжуманда сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштиришшни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Бинобарин, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади.CAM00236.jpg

Шу билан бирга, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тайёрланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама мукаммаллиги, юридик техникаси жиҳатдан тўғри расмийлаштирилганлиги ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг самарадорлигини таъминлаши қайд этилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти жамиятда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, бу мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш учун йўл очиб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида давлат сиёсатини юритишга ёрдам беради.

Анжуманда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қўйиладиган талаблар, уни манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиби, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур органларнинг расмий нашрларида эълон қилиш механизмлари ҳақида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.