Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ (ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ЁКИ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ) УЧУН ЗАРУР БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ (ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ЁКИ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ) УЧУН ЗАРУР БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

 

1. Лицензия бериш (лицензияни қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш) тўғрисида фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари кўрсатиладиган ариза.

2. Паспорт нусхаси.*

3. Олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси.*

4. Меҳнат дафтарчаси нусхаси.*

5. Талабгор тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган шахсий варақа.*

6. Малака комиссиясининг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисидаги қарори.*

7. Тегишли тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанциялар)**

 

* Адлия органи талабгорнинг айрим ҳужжатларини Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларидан мустақил равишда олади

 

** Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун талабгордан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим, шунингдек, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Тўловлар қуйидаги жадвалда кўрсатилган ҳисоб рақамларга амалга оширилади.

 

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси

Лицензия учун давлат божи

Базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 %

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

1 баробари

Танланган битта ихтисослик бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг
25 %

Лицензия дубликатини олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг

25 %

Лицензия дубликатини олиш учун давлат божи ундирилмайди

Лицензия дубликатини олиш учун танланган битта ихтисослик бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг
12,5 %

Лицензия дубликатини олиш учун давлат божи ундирилмайди

Ҳ/р:4014218604274013422958009

Ҳ/р:4014218608274013422916009

 

 

 

 

 

 

АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ (ҲИСОБГА ОЛИШ) УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

 

Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмаси ва адвокатлик бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

1. Муассис томонидан (бошқа муассислар томонидан бунинг учун ваколат берилган муассислардан бири томонидан) имзоланган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза.

2. Адвокатлик фирмаси ёки адвокатлар ҳайъатини ташкил этиш тўғрисидаги, уларнинг муассислари тўғрисидаги, уларнинг уставларини тасдиқлаш тўғрисидаги, раҳбарлик органларини шакллантириш тўғрисидаги (адвокатлик фирмалари ёки адвокатлар ҳайъатлари учун) маълумотларни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг протоколи.

3. Таъсис ҳужжатлари давлат тилида иккита нусхада.

4. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган миқдордаги давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.**

5. Икки нусхада муҳр ва штамп (агар мавжуд бўлса — эмблема ва бошқа рамзлар) намуналари эскизи.

6. Давлат статистика органи томонидан берилган адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш номларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома.

7. Муассислар лицензияларининг нусхалари.*

8. Малака комиссияларининг адвокатнинг қасамёдини муассислар қабул қилганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар.*

 

Юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

1. Адвокатлар палатаси тегишли ҳудудий бошқарманинг раҳбари томонидан имзоланган, юридик маслаҳатхона ташкил этиш зарурати асослари акс эттирган ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза.

2. Ҳудудий бошқарма раҳбарининг юридик маслаҳатхона ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи.

3. юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низом давлат тилида иккита нусхада.

4. ҳисобга олиш учун белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.

5. Икки нусхада муҳр ва штамп намуналари эскизи.

 

Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

1. Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига (низомларига) киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни (қайта ташкил этилган адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини) рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза.

2. Адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати ваколатли органларининг таъсис ҳужжатларига (адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари учун) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори.

3. Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси раҳбарининг юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруғи (юридик маслаҳатхоналар учун).

4. Уставга ва (ёки) таъсис шартномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъатининг муҳри қўйилган икки нусхадаги матни (адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати учун).

5. Юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларнинг уни ташкил этган ҳудудий бошқарма муҳри қўйилган икки нусхадаги матни (юридик маслаҳатхоналар учун).

6. Ном ўзгартирилганда — рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш номлар йўқ эканлиги тўғрисидаги маълумотнома, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхада янги штамп ва муҳр намуналарининг эскизлари.

7. Белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.**

8. Адвокатлик тузилмасини ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги низомни ўз ичига олган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек қўшилаётган адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи.

9. Почта манзили ўзгарганда – янги манзил кўрсатилган хабарнома.

 

* Адлия органи айрим ҳужжатларни мустақил тарзда олади

** Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказишда (ҳсиобга олишда), шунингдек, уларнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда қуйидаги жадвалда кўрсатилган ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.

 

 

Ҳаракат нома

Давлат божи миқдори

Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш

базавий ҳисоблаш миқдорининг

2 баравари

Юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш

базавий ҳисоблаш миқдорининг

1 баравари

Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш

базавий ҳисоблаш миқдорининг
40 % и

юридик маслаҳатхоналар тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни қайта ҳисобга олиш

базавий ҳисоблаш миқдорининг

20 % и

Ҳ/р: 4014218602274013422112009