Янгиликлар
29
Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
Ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
Қонунчиликка кўра (https://lex.uz/docs/142859), ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
Бунда ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, бунинг сабаби иш берувчи томонидан ёзма шаклда маълум қилиниши керак.
Рад этиш сабаблари маълум қилинмаган тақдирда, ходим ушбу ҳолат бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга.