Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Кимларга боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади?


Кимларга боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади?

Қонунчиликка кўра (https://www.lex.uz/acts/112314), вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Бунда қуйидагиларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади:

   фарзандларга;

   ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса.

Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.