Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга (http://lex.uz/acts/2211626):


Қуйидаги шахслар амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга (http://lex.uz/acts/2211626):

Онкологик касалликларга чалинганлар;
 Сил касаллигига чалинганлар;
 Мохов касаллигига чалинганлар;
 Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
 Руҳий касалликларга чалинганлар;
ОИВ касаллигини юқтирганлар;
 Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
 Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
 Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;
 Байналмилалчи жангчилар;
 Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.