Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ота-онанинг болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслиги маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади


Ота-онанинг болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслиги маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

 Қонунчиликка кўра (https://lex.uz/docs/104720), ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Шунингдек, ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.

 Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 111 минг 500 сўмдан 669 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.