Янгиликлар
19
Хорижий ОТМлардан Ўзбекистон ОТМларига ўқишни кўчириш тартибини биласизми?
Хорижий ОТМлардан Ўзбекистон ОТМларига ўқишни кўчириш тартибини биласизми?
Хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган ОТМларидан Ўзбекистон ОТМларига ўқишни кўчириш Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.
Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза;
рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси;
паспорт нусхаси.
Бунда, ўқишни кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари тизимида ОТМ мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.
Махсус синов натижаси Давлат комиссиясига тақдим этилади ва фуқаро Давлат комиссияси қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга тўлов-контракт асосида кўчирилади.
Хорижий ОТМларнинг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчирилишига рухсат этилмайди.