Янгиликлар
14
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси хабари
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси хабари
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлдан бошлаб xусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар:
нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш жараёнида коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриши;
фуқаролар эса нотариал идораларга кечиктириб бўлмайдиган зарурият бўлган ҳоллардагина мурожаат этиши лозим.
Фуқаролар:
e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга онлайн навбатга ёзилиши;
нотариал ҳаракатлар юзасидан маслаҳатлар ва саволларга жавоб олиш учун @notariusmaslahatibot телеграм боти орқали мурожаат этиши мумкин.
Карантин шароитида фаолиятини давом эттираётган нотариал идоралар манзиллари ва улар ҳақдаги бошқа маълумотлар Нотариал палатанинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси (https://www.facebook.com/groups/notariusmaslahati/permalink/3087399954662332/) орқали мунтазам ёритиб борилади.
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!