Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Коррупциясиз жамият-тараққиёт кафолати


Коррупциясиз жамият-тараққиёт кафолати

“Ҳокимиятни пулга сотиб олганлар ундан фойда олишни истайди”, деган эди файласуф Арасту. Қадимги Грек файласуфи яшаб ўтган даврдан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Аммо коррупция билан боғлиқ муаммо ўз долзарблигини йўқотмаган.

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказиб, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат ривожланиши учун ўта хавфли ҳисобланган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига имкон яратади.

Президентимиз алоҳида қайд этиб ўтганидек: “Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши кўрашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур”.

Коррупция- лотинчада «эвриилиш, бузилиш, пора бериб сотиб олиш» маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият маъносини англатади. Шунингдек, унинг таркибига мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор жиноятлар ҳам киради.

           Албатта, ҳар қандай демократик давлат ушбу иллатнинг авж олишига йўл қўймасдан унга қарши тизимли равишда иш олиб борилишни тақозо этади.

Биламизки, 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу қонун бугунги кунда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органлари, мансабдор шахсларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадларига хизмат қилмоқда.

Ушбу иллат инсон ҳуқуқларининг бузилиши, мамлакат тараққиёти ва жамият равнақига жиддий таъсир этар экан, демак унга қарши курашиш биргина давлат идораси ёки жамоат ташкилотига эмас, балки, шу давлат фуқароси, жамият аъзоларига бирдек тегишли бўлган иш ҳисобланади.

Коррупцияга қарши курашда давлат идоралари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари муҳим аҳамият касб этади. Адолат тамойилларини қарор топтиришда, албатта жамият аъзоларининг ҳуқуқий билим ва малакаларининг етарли даражада бўлиши, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш тамойилини қарор топтириш муҳим ҳисобланади. Шубҳасиз, аҳоли ҳуқуқий онгини кўтариш ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида коррупция ҳақида, унга қарши кураш ва унинг олдини олиш чораларини кўришга бағишланган мавзуларда давра суҳбатлари ташкил қилиш, коррупция таркибидаги жиноятлар, жумладан, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, пора олиш, бериш ва бошқа бир қатор қонунбузарликлар учун белгиланган жазо чоралари ҳақида етарли даражада тушунча ва маълумотлар бериб бориш ўринлидир.


И.Исломов

Чирчиқ шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси