Янгиликлар
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ.
ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ.
Фирибгарлик жинояти — иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар жумласига кириб, жиноят кодексининг 168-моддасида ушбу жиноятга таъриф берилган.
Унга кўра фирибгарлик, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишдир.
Фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун жиноятни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда суд томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар тайинланади.
Афсуски, статистик маълумотларга кўра ушбу жиноят тури Бекобод шаҳри ҳудудида ҳам содир этилиб кўпайиб бормоқда. Суд амалиётига кўра, фирибгарлик жиноятини содир этаётган шахслар фуқароларни алдашнинг янги-янги усулларидан фойдаланмоқдалар. Фирибгарлик жиноятини содир этувчи шахслар фуқароларнинг ишончига кириш ва уларнинг мол-мулкини эгалллаш мақсадида турли алдов йўлари орқали, жумладан арзон уй-жой, машина олиб беришни; ишга, ўқишга киритиб қўйишни, чет элларга танишлари орқали яхши пул тўланадиган жойларга ишга жўнатишни, фуқародан муайян пул суммасини олиб, бизнес қилиш йўли билан 2,3 баробар кўпайтириб қайтариб беришни, фуқароларга тегишли бўлган турли мол-мулк, буюмлар (автомашина, уй, квартира, тилла буюмлар, уй-жихозлари ва шу каби бошқа мулкларни )ни қиммат нархга сотиб беришни ва шу каби бошқа ёлғон ваъда бериш йўллари билан фуқароларнинг мулкини жиноят йўли билан эгаллашга ҳаракат қилмоқдалар.Биргина Бекобод шахрида 2019- йилнинг 6 ой давомида 2 та фрибгарлик жинояти содир этилган бўлса , жорий йилнинг яъни 2020– йилнинг 6 ой давомида 15 та фрибгарлик жинояти содир этилиб 13та ҳолатга фрибгарлик жинояти кўп содир этилган.
Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари‼️
Сизнинг ишончингиздан айрим нопок шахслар ўз манфаати йўлидан фойдаланиши ва Сизнинг мол-мулкингизга тажовуз қилиши мумкинлигини доимо эътиборга олишингизни сўраймиз. Фирибгарлик жинояти қурбони бўлмаслик учун ўзга шахсларнинг турли ёлғон ваъда ва кафолатларига ишониб қолмаслик, ўз пул маблағингиз ва мулкингизни бошқа шахсларга топширишда ҳар тарафлама чуқур хулоса қилган ҳолда иш кўришингизни, ушбу жиноятдан ҳимояланиш биринчи навбатда ўзингизга боғлиқ эканлигини унутманг.
БЕКОБОД ШАҲАР АДЛИЯ БЎЛИМИ