Янгиликлар
Ўзимизникими ёки ўзгаларники
Ўзимизникими ёки ўзгаларники
Мамлакатимизда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан самарали мулоқот ўрнатиш, тинчлик-осойишталикни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.Бунинг учун ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш, жамиятда жиноятчиликка қарши курашиш иммунитетини мустаҳкамлаш, хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш туйғусини шакллантириш давр талаби бўлиб ҳисобланади.
Олинган статистик маълумотларга кўра, Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг ўтган 7 ойи давомида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 (50 фоиз)тага кўпайган.
Содир этилган жиноятларнинг таҳлили уларнинг асосий қисми ўзганинг мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятлар эканлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, босқинчилик 2 та, талончилик 1 та, фирибгарлик 17 та, ўғирлик 14 тани ташкил этади.
Келинг, ушбу “рейтингда” юқори ўринни ҳеч кимга бермай келаётган фирибгарлик жиноятига тўхталсак. Бу жиноятнинг келиб чиқиши, содир этилишига сабаб нима? Бу турдаги жиноятларнинг содир этилишига қандай омиллар туртки бераяпти?
Инсон туғилибдики, яхши яшашга, осон пул топиш ва ишини енгил битиришга ҳаракат қилади. Ўз навбатида, инсон табиатидаги бу каби хусусиятлардан айрим “устамон”лар фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади. Бундай қулай вазиятни эса, иши енгил битишидан манфаатдор жабрдийдаларнинг ўзлари яратиб бераётганликлари ачинарли.
Содир этилаётган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарияти тумандаги Қорасув, Гулзор, Намуна, Навоий каби бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” деган ҳаётий тамойилни юқорида номлари зикр этилган маҳаллалар ўзининг фаолият мезонига айлантирса, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятлар, вояга етмаганлар назоратсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлиги барҳам топиши, бу борада кекса авлод вакиллари маҳалладошларига ибрат бўлиб, жамоатчилик назоратини олиб бориши лозим.
Маълумки, адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Ушбу йўналишда туман адлия бўлими томонидан жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан маҳаллалар, ташкилотлар ва муассасаларда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда доимий равишда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Ўрта Чирчиқ туман адлия бўлими