Янгиликлар
18
МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИНГ МУДДАТИНИ ЯНА УЗАЙТИРИШ МУМКИНМИ?
МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИНГ МУДДАТИНИ ЯНА УЗАЙТИРИШ МУМКИНМИ?
ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 88-моддаси 5-қисмига асосан:
- “меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади” дейилган.
Яъни, муддат билан боғлиқ меҳнат шартларини ўзгартириш ҳам, дастлаб у қандай белгиланган бўлса, худди шундай тартибга бажарилиши керак.
Шартнома муддати ёзма шаклдаги меҳнат шартномаси билан белгиланган, демак бу муддатни ўзгартириш, аниқроқ айтганда узайтириш, ёзма шаклда тузиладиган “меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги келишувга мувофиқ амалга оширилади.
Бу ёзма келишув иш берувчи ва ходим томонидан имзоланиб, иш берувчи корхонанинг муҳри билан тасдиқланиши керак бўлади.
Қўшимча равишда, иш берувчининг алоҳида “меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида”ги буйруғи ҳам расмийлаштирилади, “меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги келишув ушбу буйруқнинг асоси сифатида қайд этилади.
Ходимга келишувнинг бир нусхаси берилади, буйруқ билан таништириб, ундан ҳам бир нусха тақдим этилади бўлди, шу билан ходимнинг меҳнат шартномаси муддати узайтирилган бўлади.
Бу ерда яна бир масала бор. Меҳнат кодексининг 105-моддаси 2-қисмига кўра, агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.
Мана шу қоидага эътибор беринг, муддати тугаганидан кейин
1 хафта ичида тарафлардан бири шартномани бекор қилишни талаб қилмаса, ёки шартнома бекор қилинмаса, муддатли меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилган ҳисобланади. Ва бунда шартнома ўзининг “муддатли меҳнат шартномаси” мақомини йўқотади.
Бундай вазиятларда, токи ходимнинг ўзи розилик бермас экан, бу шартномани муддатли меҳнат шартномасига ўзгартира олмайсиз (МКнинг 75-моддаси 3-қисми).
Манба: юрист маслаҳати