Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сўраган_эдингиз


Адлияга савол:
Мен, Тошкент давлат педагогика университетининг “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналишини тамомлаганман. Давлат ташкилотларида “Ҳуқуқшунос” бўлиб ишласам бўладими? ёки Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида “Давлат ижрочиси” бўлиб ишласам бўладими?  Олдиндан катта раҳмат.

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2001 йилдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига (https://lex.uz/docs/361387#2542269) асосан, бакалавр бўйича “Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)” таълим йўналишининг коди 5240100, Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишининг коди 5111600 ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2017 йилдаги 795-сон Қарори билан “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори” (https://lex.uz/docs/3372827) тасдиқланган. 
✅Ушбу қарорга асосан, ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бошқа ташкилотлар учун эса тавсия хусусиятига эга ҳисобланади.
Классификаторнинг 2-иловаси билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифи”да айнан хизматчи лавозимларига ишга қабул қилиш учун ходимларнинг малакасига ва таълим йўналишига қўйилган талаблар белгиланган. Унга кўра, барча ҳуқуқшунослик лавозимлари учун олий юридик маълумот талаби қўйилган. Бу талаб фақатгина юрисконсульт ёрдамчиси лавозими учун талаб қилинмайди.
     
      Шунингдек, “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифи”га мувофиқ, ҳуқуқшунослик лавозимларига қўйилган таълим (яъни диплом) йўналиши коди бўйича талаблар қуйидагича белгиланган:
бош юрисконсульт – 5240100;
юрисконсульт – 5240100, 5111600;
юрист  – 5240100, 5111600;
корпоратив ҳуқуқ бўйича юрист – 5240100, 5111600;
жиноят ҳуқуқи бўйича юрист – 5240100, 5111600;
меҳнат ҳуқуқи бўйича юрист – 5240100, 5111600;
табиий ресурслар ҳуқуқи бўйича юрист – 5240100, 5111600;
юрист кринималист – 5240100, 5111600.

      Бундан ташқари, ушбу таснифга асосан, “давлат ижрочиси” лавозими учун минимал талаб сифатида ўрта-махсус маълумот даражаси белгиланган. 
Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида (https://lex.uz/docs/26477)”ги Қонун 83-моддасида ҳам ўрта махсус (юридик) ёки олий (юридик) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, алоҳида ҳолларда эса, бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга бўлган шахслар давлат ижрочиси бўлиши мумкинлиги белгиланган.


Демак, юқоридагиларга асосан Сиз давлат ташкилотларида бош юрисконсультгача бўлган юридик лавозимларда ҳамда давлат ижрочиси лавозимида ишлашингиз мумкин.

Савол ва мурожаатлар учун
@toshviladliya_bot