Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ


БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда (https://lex.uz/docs/97664) ҳақорат қилган шахсга нисбатан 4 460 000 сўмдан 8 920 000 сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

      Жиноят кодексига (https://lex.uz/docs/111453) асосан ҳақорат қилган шахсга:

      44 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима;

      240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

      1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

    Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

    44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача жарима;

    240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

    1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

   Агарда ҳақорат қилиш:

 -    жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

 -    хавфли рецидивист томонидан;

 -    туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

    89 млн 200 минг сўмдан 133 млн 800 минг сўмгача миқдорда жарима;

    2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

    1 йилгача озодликни чеклаш;

    1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.