Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Сентябрь ойида кимларга моддий ёрдам берилади?


Сентябрь ойида кимларга моддий ёрдам берилади?

2020 йил сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам тўланади:

 1)  моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

2)  боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

3)  ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.


Изоҳ:
Ҳар бир бола учун бир марталик моддий ёрдам тўланади. Яъни, агар оилада 16 ёшгача бўлган 3 бола яшаса, уларга 1,5 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

Ўн олти ёшгача бўлган болалар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақа олувчи оилалардан, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълумотлар базасида мавжуд (улар тегишли ойлик нафақалар олувчилар ҳисобланади).

Мисол учун, агар ногирон боласи мавжуд бўлган оила ҳар ойда 466,6 минг миқдорида ногиронлик нафақасини олган бўлса. жорий йилнинг сентябрь ойида ушбу оила қўшимча 500 минг сўмни олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги 6038-сонли Фармони билан 2020 йил 1сентябрьдан бошлаб болаликдан ногиронлиги сабабли бериладиган энг кам нафақа 10 фоизга оширилиб, 513 минг сўм миқдорида белгиланганлигини ҳисобга олиб, ушбу оила сентябрь ойида фақат 1 млн. 13 минг сўмни (513 + 500 = 1013 минг сўм) олади.

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларда яшовчи болаларга нисбатан бу рўйхатлар сектор раҳбарлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари билан биргаликда шакллантирилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан тасдиқланган.

16 ёшгача болалари бўлган ва “темир дафтари”га киритилган барча оилалар 2020 йилнинг сентябрь ойида ижтимоий қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжни тасдиқловчи қўшимча маълумот ва ҳужжатлар тақдим этмасдан бир марталик моддий ёрдам оладилар.