Янгиликлар
03
Сўраган_эдингиз
Адлияга савол:
Қишлоғимизда томорқа ер майдонларига экилган қишлоқ хўжалик экинларини суғриш учун мўлжалланган сув мавжуд эмас. Қишлоқ ахолиси келишган холда қудуқ қазимоқчимиз давлат томонидан ёрдам кўрсатиладими? Раҳмат.
ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.
Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сон “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” (https://lex.uz/docs/4923635)ги қарори қабул қилинган.
✅Қарорга мувофиқ, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади.
Субсидиялар қуйидаги шартларда ажратилади:
қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;
аҳоли томорқа ерларини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал қудуқни бурғулаш ва ишга тушуриш харажатларига қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;
камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш харажатларининг 70 фоизи, бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.
Субсидиялар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тасдиқланадиган рўйхатга асосан 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан ҳамда 2022 йилдан бошлаб — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Демак, Қишлоғингиз ҳудудидаги камида 30 та томорқа ер эгалари билан, туман (шаҳар) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда туман (шаҳар) Ирригация бўлимига жамовий ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.
Савол ва мурожаатлар учун
@toshviladliya_bot