Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасини олмоқчиман. Аукционда иштирок этишим учун қандай шартлар мавжуд?


Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкасини олмоқчиман. Аукционда иштирок этишим учун қандай шартлар мавжуд?

    Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон қарорига кўра аукционда иштирок этиш учун жисмоний ёки юридик шахслар оператор веб-порталида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.

   Ариза тақдим этишдан аввал жисмоний ва юридик шахслар:
   инвестиция мажбуриятлари шартномаси билан танишиши ва унинг шартларини қабул қилиши;
   лот ҳақидаги маълумотлар (ҳужжатлар) билан танишиши;
   шахсий ҳисобрақамини ўзи танлаган лотнинг закалат пули (закалат пули унинг бошланғич нархининг 20 фоизи миқдорида белгиланади) миқдоридан кам бўлмаган миқдорда тўлдириши лозим.