Янгиликлар
08
Тошкент вилояти юридик техникуми ўқишга таклиф этади.
Тошкент вилояти юридик техникуми ўқишга таклиф этади.
Техникум 2020/2021 йилги ўқув йилида жами 192 нафар талаба қабул қилади.
-Техникумга 11 синф ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини битирганлар ҳужжат топширишлари мумкин.
-Техникумга кириш имтиҳони Давлат тест маркази томонидан тест шаклида ўтказилади.
-Тест саволлари тарих ва хорижий тил фанларидан бўлади.
Техникумда давлат-ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат, суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.
-Ўқиш муддати 2 йил.
-Техникумни муваффақиятли тамомлаган талабалар тест синовларисиз Тошкент давлат юридик университетига қабул қилинади.
-Ҳужжатлар Давлат тест марказининг texnikum.dtm.uz сайти орқали 25 сентябргача онлайн тарзда топширилади.
-Қўшимча маълумотлар учун 70 983-54-05, 91 965-45-65, 97 490-60-61 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.