Янгиликлар
02
ЮРИДИК ТЕХНИКУМГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
ЮРИДИК ТЕХНИКУМГА КИРИШ УЧУН ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
Cиз учун муҳим янгилик!
Тошкент вилояти юридик техникумига 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 5 октябрь куни бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Истиқбол МФЙ Ҳиёбон кўчаси 2-уй.
(https://maps.google.com/maps?q=41.300490,69.459520&ll=41.300490,69.459520&z=16)
Тест синовлари 2 сменада (кундузги 1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, Сиртқи 2-смена соат 13.00 дан 18.00 га қадар) ташкил этилади.
Тест синовларига кириш учун рухсатномалар texnikum.dtm.uz сайтидан 2 октябрь куни соат 08.00 дан бошлаб олишингиз мумкин.
Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса қуйидаги телефон рақамлари (70 983-54-05, 91 965-45-65, 97 490-60-61) билан боғланиб барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.