Янгиликлар
15
"Тошкент вилоятида пандемия даврида нотариуслар қандай фаолият олиб бормоқда" мавзу
Ҳозирги Пандемия шароитида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган барча нотариал идораларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниб, нотариал идораларга мурожаат қилган фуқароларнинг тана ҳароратлари маҳсус мосламаларда ўлчаниб, барча санитария-гигиеник воситалардан фойдаланган ҳолда нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилмоқда.
Бу эса албата нотариал идора ходимларининг ва фуқароларнинг соғлиги учун муҳимдир.
Тошкент вилояти ҳудудида 2020 йил май-июн ҳолатига 80 нафар давлат нотариуси хусусий нотариус бўлиб ишлаш истагини билдириб, лицензия билан таъминланди. Ҳозирда 87 нафар хусусий нотариуслар ўз фаолиятини тўлиқ бошлади.
Вилоят бўйича камида 261 та ўзини-ўзи таъминловчи иш ўрни яратилди.
Хусусий нотариуслар фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида:
А) нотариуслар ўзини-ўзи молиявий ва моддий-техник жиҳатдан мустақил таъминлайди;
Б) республикада фаолият юритувчи нотариуслар сони чегараланмайди;
В) жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошади;
Г) эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилади;
Д) ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига барҳам берилади;
Е) нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шаклланди ва нотариуслар аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади;
Ё) нотариуслар сонининг кўпайиши сабаб, аҳолида нотариусни танлаш имкони пайдо бўлди.
Нотариусларнинг манфаатдорлиги ошганлиги натижасида фуқаролар нотариусни эмас, нотариус фуқароларни кутади. Шу сабабли бугунги кунда нотариуслар реклама орқали аҳолига сифатли хизматларни таклиф этмоқда.
Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти яратилган. Шунингдек, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имкониятини бермоқда.
Ҳозирда масофадан туриб айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни йўлга қўйиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Бу каби ишлар фуқароларнинг ортиқча вақт ва сарф ҳаражатларини тежашга шунингдек, карантин вақтида уйдан чиқмасдан ишларини битиришга ёрдам беради.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов