Янгиликлар
Матбуот анжуманида Фармон мазмун моҳияти тушунтирилди
Матбуот анжуманида Фармон мазмун моҳияти тушунтирилди
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2020 йил 26 сентябрда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқатган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жорий йилнинг 16 октябрь куни бошқарманинг кичик мажлислар залида Тошкент канали муҳбири Шерзод Ҳудойбердиев, “Sevimli” канали “Zamon” информацион дастури муҳбири Дилобар Ҳолиқова, “Машаъал” газетаси фото муҳбири Р.Мирзоқулов, “Тошкент ҳақиқати” газетаси муҳбири З.Раҳмонбердиев лар иштирокида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов томонидан матбуот анжумани ўтказилди.Бундан ташқари, анжуманда бошқарманинг юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Б.Атимов маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари: шаффофликни таъминлаш ва тизимлаштириш истиқболлари мавзусида маъруза қилди.
Маърузада маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш функцияни амалга оширишдаги тартиб-таомилларни белгилаб берувчи ҳуқуқий асослар, бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳанузгача кўплаб хатоликларга йўл қўйилиши кузатилаётгани, уларни бартараф этиш ҳамда шаффофлигини таъминлаш усуллари тўғрисида маълумот берди.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов