Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИГА КЕТГАН ХОДИМНИ ЎРНИГА БОШҚА ШАҲСНИ ИШГА ОЛСА БЎЛАДИМИ?


ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒИШ ТАЪТИЛИГА КЕТГАН ХОДИМНИ ЎРНИГА БОШҚА ШАҲСНИ ИШГА ОЛСА БЎЛАДИМИ?

     Адлияга савол:
Ассалому алайкум! Саволим тугруккача ва тугрукдан кейин 126 кунлик мехнатга лаёкатсиз варакаси даврида бошка ходимни шу муддат ичида ишга кабул килиш мумкинми? Мумкин ёки мумкин булмаса кайси норма асосида...?

     ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасига (https://lex.uz/docs/142859) асосан ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
Шунингдек, Кодекснинг 76-моддасига (https://lex.uz/docs/142859) асосан муддатли меҳнат шартномалари бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда тузилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 1998 йил  17 апрелдаги “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида” ги 12-сон Қарори 5-бандига  (https://lex.uz/docs/1444779)  асосан ишнинг ўзи доимий характерга эга бўлсада, уни бажаришнинг шартлари ходим билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузишга тўсқинлик қилган ҳолларда (қонунларга мувофиқ ходимнинг иш жойи ва бошқалар сақланадиган меҳнат ва ижтимоий таътилларда бўлган вақтига бошқа ходимни ишга қабул қилиш) ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузишга йўл қўйилиши мумкинлиги белгиланган.