Янгиликлар
Рағбат ва эътибор-фаоллик омили.
Рағбат ва эътибор-фаоллик омили.
Жорий йилнинг 7 декабрь куни Тошкент вилояти Адлия бошқармасида Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда бошқарма бошлиғи А. Муҳаммадиев сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлиги, у ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини айтиб ўтди ҳамда барча ходимларни ушбу байрам билан табриклади.
Шундан сўнг, адлия вазирининг буйруғига асосан “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган Маҳмудов Шерали Хайитовични, фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланган Йўлдошов Фурқатжон Фарҳод ўғлини, бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланган Г.Каримов, С.Сайидалиев, Д.Турдиалиев ва Г.Содиқоваларни табриклаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир якунида тадбир қатнашчилари ўз фикр ва табрикларини билдиришди.