Янгиликлар
21
"СПОРТ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ"
"СПОРТ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ"
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни “Адлия органлари ва муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирлари Дастури” асосида Тошкент вилояти Адлия бошқармаси тизим ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича “Тошкент вилоят адлия бошқармаси кубоги” мусобақалари ўтказилди.
Қизғин тарзда ўтказилган беллашувда жами 32 нафар ходимлар қатнашиб, мусобақа саралаш босқичидан бошланди.
Ушбу баҳсларда биринчи ўринни Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш бўлими бош маслаҳатчиси А. Содиқов, иккинчи ўрнини Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Ҳ.Назаров, учинчи ўринни эса Нотариат архиви ходими С. Тошмуҳамедов эгаллашди. Уларга пул мукофаатлари ва дипломлар топширилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими