Bog'lanish

Telefon
(+998 71) 501-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

МТМ ходимларига БИР МИЛЛИАРД ИККИ ЮЗ ЭЛЛИК БИР МИЛЛИОН қўшимча ҳақлар тўлаб берилди.





МТМ ходимларига БИР МИЛЛИАРД ИККИ ЮЗ ЭЛЛИК БИР МИЛЛИОН қўшимча ҳақлар тўлаб берилди.

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг аралашуви билан Чирчиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ходимларига қўшимча тўловлар тўланиши таъминланди.

Адлия бошқармаси томонида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорининг 3-банди ижроси таҳлил қилинганида, Чирчиқ шаҳридаги 8, 11, 20, 27, 30-сон ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларга қўшимча ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги маълум бўлган.

Адлия бошқармаси Чирчиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлимига 13-3/613-сонли хат киритган, натижада Мактабгача таълим бўлими томонидан 5 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи жами 214 нафар ходимларга 1.251.865.612 сўм қўшимча ҳақлари тўланганлиги маълум қилинган.