Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

МАВСУМИЙ ИШЧИЛАРГА ИШ ҲАҚЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ.




МАВСУМИЙ ИШЧИЛАРГА ИШ ҲАҚЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ.

Тошкент вилояти адлия бошқармасининг аралашуви билан "ДЎРМОНАВТОЙЎЛ" унитар корхонаси ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилган ишчиларга ойлик иш ҳақлари тўланиши таъминланди.

 Мурожаатга кўра, Адлия бошқармаси томонидан Қибрай туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг жамоат ишларига жалб қилиш  ҳақидаги йўлланмасига асосан "Дўрмонавтойўл" ИЙФУКнинг бир қатор буйруқлари билан тузилган меҳнат шартномалари ўрганилганда, иш ҳақини вақтида тўлаш иш берувчининг мажбурияти бўлсада,  бироқ тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Меҳнат кодексининг 154, 161-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  "Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 88-сонли Қарор талабларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида киритилган тақдимномага асосан 29.226 .503 сўм миқдордаги иш ҳақлари тўлаб берилиши таъминланди.