Янгиликлар
21
ЁШЛАР МАСАЛАСИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
ЁШЛАР МАСАЛАСИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 17-20 декабрь кунлари туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳудудий бўлимлари ходимларини ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.
Ушбу курсларда вилоят Адлия, Прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодиёт, Молия, Мудофаа, Ёшлар агентлиги ва бошқа бир қатор бошқарма ходимлари ёшларга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан маърузалар қилишди.
Машғулот қатнашчилари маърузачиларга ўзларини қизиқтирган саволларини, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.