Янгиликлар
22
ЁШЛАРГА МУРОЖААТНОМА МАЗМУНИ ТУШУНТИРИЛДИ Тошкент вилояти юридик техникумида Халқ демократик партияси ташаббуси билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
ЁШЛАРГА МУРОЖААТНОМА МАЗМУНИ ТУШУНТИРИЛДИ
Тошкент вилояти юридик техникумида Халқ демократик партияси ташаббуси билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда техникумнинг ўқитувчилари, Юқоричирчиқ тумани халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, техникум етакчилари иштирок этди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков мазкур тарихий Мурожаатнома давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тараққиётимизнинг янги босқичи учун долзарб вазифаларни белгилаб берганини қайд этди.
Давра суҳбатида давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларга бағишланган маърузалар тингланди.
Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.