Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Тошкент вилоят адлия органлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида М А Ъ Л У М О Т


Тошкент вилоят адлия органлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

 

 

Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида вилоятда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари тизимида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ
ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган 9778 та мурожаатларнинг 8769 таси ёки 89,6 % ҳал қилиниши, шу жумладан 5838 таси (ҳал қилингандан 66,5%) қаноатлантирилиши ва 2931 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши таъминланди.

Ўтказилган 614 та мониторинг ва 174 та ўрганишларда аниқланган жами 33390 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотларга 1420 та тақдимнома, судларга жами 31,1 млрд. сўмлик 1420 та даъво аризалари киритилиши ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан расмийлаштирилган 445 та маъмурий баённомалар тегишли судларга киритилиши таъминланди.

Киритилган тақдимномаларга мувофиқ ноқонуний ундирилган 4 млрд. сўм маблағларнинг қайтарилиши, 22,3 млрд. сўмлик 1435 та даъво аризаларининг қаноатлантирилиши, 221 та ноқонуний қарорларни бекор қилиниши, 749 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, шу жумладан 48 нафари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиниши таъминланди.

 

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш йўналиши бўйича.

Мазкур соҳага оид вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 87 та давлат органлари ва ташкилотларида 182 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганишларда аниқланган 22961 та қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга киритилган 390 та тақдимномалар ва расмийлаштирилган 108 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра 280 нафар шахс интизомий ҳамда 168 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши, 139 та ноқонуний қарорлар бекор қилиниши, ноқонуний ундирилган қарийб 1,6 млрд. сўмлик маблағларнинг муаллифларга қайтарилиши таъминланди.

Мисол учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг вилоят бўлими ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари ҳамда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) фаолиятида ўтказилган ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган вазифаларнинг айримлари ижроси таъминланмаганлик билан боғлиқ 185 та, белгиланган вазифалар ижроси таъминланмаганлик бўйича 321 та, фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ 78 та, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ
98 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди ва уларни бартараф қилиш бўйича 24 та тақдимномалар киритилиши ҳамда 6 нафар шахсларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилиниши таъминланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 декабрдаги 1023-сон қарори ижроси юзасидан олиб борилган мониторингларда аниқланган қонунбузилиши ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга 114 та тақдимномалар киритилиши ва 418 та (44,8 га) ер участкаларининг аукционга чиқарилиши таъминланди.

Масалан, 2020 йилнинг июнь ойида Нурафшон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган ўрганишда 32 та ҳолатда ер участкалари шаҳар ҳокимининг қарорларига асосан тўғридан-тўғри ажратилганлиги оқибатида давлат бюджетига тушиши лозим бўлган 78 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлигига тақдимнома ва вилоят прокуратурасига таклиф киритилиши таъминланди.

Шунингдек, ушбу соҳага оид келиб тушган жами 1156 та мурожаатларнинг 1077 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 685 таси қаноатлантирилган, 392 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 63,6%ни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 15 та давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилиниб, тегишли соҳаларга оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан жами 80 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилган ҳолда вазирликка тақдим этилди.

Мисол учун, қурилиш вазирлиги тизимидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини ўрганиш натижасига кўра:

- объектларни қурилиш назоратини Қурилиш вазирлигида аккредитация қилинган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириш тартибини жорий қилиш;

- қурилиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказувчи экспертларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

- аҳоли пунктлари бош режаси лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу аҳоли пунктлари ҳудудлари учун қуйидаги вақтинчалик тақиқларни бекор қилиш;

- қурилиши режалаштирилган объект бўйича 1 та қурилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юбориш тартибини жорий қилиш.

Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши бўйича.

Ҳисобот даврида маҳаллий ҳокимлик органларининг
норматив-ҳуқуқий тусдаги 72 та қарор лойиҳалари (бошқарма
7 та, адлия бўлимлари 65 та)
ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Тақдим этилган қарор лойиҳалариниг 5 таси қонун ҳужжатлари ва юридик техника талаблари асосида тақдим этилмаганлиги сабабли, камчиликларни баратараф этиш бўйича тавсиялар берилиб, ишчи тартибда қарор лойиҳалари қайта кўриб чиқилиб, экспертизадан ўтказилиши таъминланди.

Мисол учун, вилоят ҳокимлигининг “Тошкент вилояти ҳудудида тўпланадиган ва амалда олиб чиқиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси умуммажбурий хусусиятга эга бўлмаганлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилди.

Ҳозирги кунда вилоятдаги давлат идораларида юридик хизмат штат бирликлари сони 328 тани ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 14 нафар вакант юридик хизмат ходимлари ловозимлари тўлдирилди ва 19 та вакант штат бирликларини тўлдириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 74 нафар юридик хизмат ходимларининг малакаси оширилиши ҳамда аттестациядан ўтказилиши таъминланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5997-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказларини ташкил қилиш назарда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда уларни ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналиши бўйича.

Инсон ҳуқуқларининг бузилиши оид келиб тушган 7241 та мурожаатларнинг 6381 таси ҳал этилиши таъминланиб, шундан 4552 таси ёки 71,3 фоизи қаноатлантирилди ва фуқароларнинг турли муаммоли масалаларга оид 1829 та мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мурожаатларнинг аксарияти меҳнат (2090 та), уй-жой (549 та), ижтимоий ҳимоя (481 та), ер (301 та), коммунал тўлов (133 та), таълим (92 та) ва бошқа соҳадаги масалаларни ташкил этади.

Масалан, адлия бошқармаси томонидан фуқаро Д.Ураловнинг 2020 йил 7 сентябрдаги вилоят Ер ресурслар ва давлат кадастри бошқармасидан ишдан бўшатилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиш натижасига кўра судга киритилган ариза қаноатлантирилиб, суд буйруғига асосан фуқаро Д.Ураловни ишга тикланиши таъминланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича фуқаролар манфаатида судларга киритилган жами 20,4 млрд. сўмлик 1264 та даъво аризаларидан 18,4 млрд. сўми ундирилиши таъминланди
ва қолган даъволарни қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, фуқаро Х.Тураханованинг 2020 йил
12 октябрдаги давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган “Маиший хизмат уйи” биноси учун компенсация тўловларини ундиришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиш натижасида судга киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, суднинг 2020 йил 29 октябрдаги қарорига асосан фуқарога 422 млн. сўм компенсация тўловлари ундирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижроси мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Хусусан, ўтказилган 56 та ўрганишларда аниқланган 3883 та қонун бузилиши ҳолатларинини бартараф этиш юзасидан 561 та тақдимнома киритилиши ҳамда 48 нафар шахсларга нисбатан тузилган маъмурий баённомалар ваколатли органларга юборилиши таъминланди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 249 нафар шахслар интизомий ва 74 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда ноқонуний қабул қилинган 35 та қарорлар бекор қилинди.

Нотариат йўналиши бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5816-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб, хусусий нотариуслар фаолиятини ташкил қилиш чоралари кўрилди. Жумладан, 2020 йилнинг апрель ойида давлат нотариуслари хусусий секторга ўтказилиб, 87 та хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар расмийлаштирилди.

Ўтган 12 ой давомида нотариуслар томонидан 315 620 та нотариал ҳаракатлар бажарилиб, 71.4 млрд. сўм давлат божи,
4,3 млрд. сўмлик герб йиғими ва 21.5 млрд. сўм пуллик ҳуқуқий хизмат ундирилди.

Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизми орқали нотариуслар фаолияти устидан доимий назорат ва мониторинг қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар юзасидан 24 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган хусусий фаолият билан шуғулланувчи 28 нафар нотариусларга нисбатан Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига 21 та тақдимномалар киритилган. Комиссиянинг тегишли қарорларига мувофиқ 25 нафар нотариусларнинг лицензияларини амал қилишини тўхтатилиб, 1 нафар нотариуснинг фаолияти тикланган.

 

 

 

Адвокатура йўналиши бўйича.

Бошқарма томонидан 186 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, унда 245 та адвокат фаолият юритмоқда.

Ўтган 12 ой давомида Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 51 та адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар расмийлаштирилди, 20 та адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилди, 2 та адвокатлик тузилмаси қайта рўйхатдан ўтказилди, 28 та адвокатлик тузилмаларининг таъсис хужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатдан ўтказилди.

Шунингдек, хисобод даврида 10 та адвокатнинг лицензияси тугатилди, 3 тасининг лицензияси амал қилиш тўхтатилди,
5 та адвокатнинг адвокатлик мақоми тўхтатилди, 3 та адвокатлик тузилмаси тугатилиб давлат реестридан чиқарилди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти бўйича.

Бошқарма томонидан 1089 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 281 таси диний ташкилотлар ҳисобланади.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 13 та янги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ва 105 та ташкилот қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминланди.

Шу жумладан, Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Юқоричирчиқ туманида “Муоз ибн жабал” жоме масжиди, Олмалиқ шаҳрида “Ҳилол” жоме масжиди ва “Соль земли” евангил христиан черковлари давлат рўйхатдан ўтказилди.

Шунингдек, бўлим томонидан нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар рахбарларига нисбатан киритилган 44 та тақдимномалар натижасига кўра 38 нафар шахсларнинг интизомий ҳамда 11 та шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Мисол учун, Бошқарма томонидан “Будда ибодатхонаси” ва “Иегова гувоҳлари” ноисломий диний ташкилотлари томонидан Устав фаолиятига риоя этилаётганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатрини бартараф этиш бўйича 2 та тақдимнома ва 2 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатлар тегишли судларга киритилиши таъминланди.

Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан “Миссионерлик ва прозелитизмнинг салбий оқибатлари, уни олдини олишнинг ҳуқуқий асослари” ва бошқа мавзуларда тайёрланган видеоролик оммавий ахборот воситаларилда ёритилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат йўналиши бўйича.

Ҳисобот даврида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан 13693 та, шу жумладан оммавий ахборот воситалари 7717 та, 5259 та оғзаки, 425 та кўргазмали тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мисол учун, аҳолининг саводхонлигини ошириш мақсадида “Адлия минбари”, “Аудио маслахат”, “Тошкент вилояти адлия бошқармаси хабарлари”, “Бир мурожаат изидан” каби лойиҳалар орқали 250 дан ортиқ видео ва аудио роликлар ва 400 дан ортиқ кўргазмали материаллар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Шу билан бирга, 1202 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон шаклда ижрочиларга етказилиши ва уларни қўллаш юзасидан 1481 маротаба услубий ёрдам кўрсатилиши таъминланди.

Юридик коллеж фаолияти бўйича.

2020-2021 ўқув йили учун Тошкент вилояти юридик техникумига кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича жами 192 та ўқувчи қабул қилиниши белгиланди.

Шунга мувофиқ, Тошкент вилояти юридик техникумига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 808 нафар абитурентлар учун 2020 йилнинг 5 октябрь куни Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди.

Тест натижалари бўйича кундузги таълим шакли бўйича
150 та ўқувчи тўлов кантракт асосида, 10 та ўқувчи давлат гранти асосида, сиртқи таълим бўйича 30 та тўлов кантракт асосида 2 та грант асосида қабул қилинди.

Бундан ташқари, табақалашган тўлов бўйича кундузги таълим йўналишига 36 нафар ва сиртқи таълим йўналишига 34 нафар ўқувчилар қўшимча равишда қабул қилинди.

Техникумда дарслар 2020 йилнинг 2 октябрь кунида онлайн режимда олиб борилди ва Республикамиздаги пандемия билан боғлиқ ҳолат барқарорлашганидан сўнг Халқ депутатларининг Юқоричирчиқ туман кенгашининг 2020 йил 9 декабрдаги қарорига асосан 2020 йилнинг 21 декабрь кунидан ўқув жараёни анъанавий тарзда олиб борилмоқда.