Янгиликлар
Устувор вазифалар ижроси — таҳлил ва режалар.
Тошкент вилоят адлия бошқармасида 2020 йилда бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Бошқарма бошлиғи А.Муҳаммадиев раислик қилган ҳайъат йиғилишида адлия бошқармаси марказий аппарати, Юридик техникум ходимлари, Zoom дастури орқали туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари иштирок этдилар.
Мажлисни бошқарма бошлиғи А.Муҳаммадиев кириш сўзи билан очиб берди.
Ўз сўзида: вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилганлиги хусусан, ҳисобот даврида келиб тушган жами 9778 та мурожаатларнинг 5838 таси ёки 66,5% қаноатлантирилиши таъминланганлиги, ўтказилган мониторинг ва ўрганишларда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотларга 1420 та тақдимномалар киритилганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек,киритилган тақдимномаларга мувофиқ ноқонуний ундирилган
4 млрд. сўм маблағларнинг қайтарилиши, 211 та ноқонуний қарорларни бекор қилиниши, 749 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланганлиги ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан 445 та маъмурий материаллар расмийлаштирилган ва судларга жами 31,1 млрд. сўмлик 1555 та даъво аризаларининг киритилганлиги тўғрисида маълумот берди.
2020 йилнинг сарҳисобига бағишланган йиғилишда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Очилов сўзга чиқиб амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан маъруза қилди.
Жумладан, фаолиятни яхшилаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, айрим йўналишларда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатларига ҳамон чек қўйилмаганлиги, айрим масъул ходимларнинг билдирилган эътирозлардан тўғри ва тегишли хулоса чиқармаётганлиги, вазирлик ва бошқарма ҳайъат қарорлари ижросини лозим даражада бажарилмаётганлиги танқидга олинди.
Муҳокама этилган барча масалалар бўйича Ҳайъатнинг тегишли қарори қабул қилиниб, бошқарма томонидан келгусидаги фаолият давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.