Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

САЙЛОВЛАР октябрь ойида ўтказилади


САЙЛОВЛАР октябрь ойида ўтказилади


       



 Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонуни (ЎРҚ–670-сон Қонун, 08.02.2021 й) асосан эндиликда:

Президентликка ва депутатликка сайловлар ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрнинг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. (Илгари декабрда эди) 
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди. 
Чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхати муассаса бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади 
Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатлардаги фуқароларни рўйхат билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади
Чет элдаги фуқаролар ўзларини рўйхатга киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузуридаги участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин 
Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссиялари: 
фуқароларнинг мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва рўйхатга киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади; 
рўйхатга киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади. 
Чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда овоз бериш сайлов куни маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади 
Ташқи ишлар вазирлиги рўйхатдаги фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади. 

Тошкент вилояти адлия бошқармаси
Ҳ.Равшанов