Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

"ИСЛОҲОТЛАР ЙЎЛИДАГИ ВАЗИФАЛАР"


"ИСЛОҲОТЛАР ЙЎЛИДАГИ ВАЗИФАЛАР"

   Жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент вилояти адлия бошқармасида ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.  
Бошқарма бошлиғи А.Муҳаммадиев раислик қилган ҳайъат йиғилишида адлия бошқармаси марказий аппарат, туман (шаҳар) адлия бўлимлари  ходимлари иштирок этдилар.

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармонда белгиланган вазифалар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида “E-Qaror” электрон тизимини ташкил қилишга оид масалалар муҳокама қилинди.
Юқоридаги масалалар юзасидан иштирокчилар ўз фикр ва таклифларини билдиришди.

   Мажлис якунида Тошкент вилояти адлия бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси раислигига номзодлар масаласи ҳам кўриб чиқилди ва бир овоздан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов номзоди маъқулланди.