Янгиликлар
22
Сўраган_эдингиз
Сўраган_эдингиз
БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФАРЗАНДИ БОР ОНАЛАРГА ИШ СТАЖИ ...
Адлияга савол:
Ногирон фарзандимга қараганлигим учун ишлаш имконим йўқ, фарзандимга қараган вақтларим иш стажига қўшиб ҳисобланадими?
ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги (https://lex.uz/docs/112314) Қонуни 37-моддасига асосан I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бундан ташқари ушбу моддага асосан юқоридаги даврлар ушбу модданинг «а» — «г» бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (https://lex.uz/docs/4670583) Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” ги Қарорига асосан болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида ёшга доир нафақа тайинланади.
Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ёшга доир нафақа фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки Тиббий меҳнат экспертиза комиссиясининг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси билан тасдиқланган тақдирда тайинланади. Бунда нафақа миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдорида белгиланади.
Жавоб берди: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходими Х.Прназаров