Янгиликлар
Сўраган_эдингиз
Сўраган_эдингиз
АЛИМЕНТ МИҚДОРИ
Адлияга савол:
Assalomu alaykum. Savolim oila masalasida. Mening ikki nafar farzadim bor. Ularning kattasi 3 yoshu 10 oyil, kichgi 2 yoshu 3 oylik. Mening oylik maoshim 1200 000 so’m. Fevral oyidan qancha ailment berishim kerak?
ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99-моддасига (https://lex.uz/docs/104720) асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Жавоб берди: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходими Х.Прназаров