Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 3 март куни Юқоричирчиқ тумани “Нурли замин” МФЙда сайёр қабул бўлиб ўтди.


Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 3 март куни Юқоричирчиқ тумани “Нурли замин” МФЙда  сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул доирасида фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам, Меҳнат ярмаркаси,  уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ва бошқа турдаги давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан фуқароларга барча зарур шароитлар яратилди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда жами 60 дан ортиқ фуқаро иштирок этди. Мурожаатларнинг аксарияти сувоқава, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари каби масалаларга оид бўлди.

Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул жараёнида фуқароларга 15 та давлат хизматлари кўрсатилди. 

Бундан ташқари, ушбу тадбир доирасида маҳалладаги “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳат бериш бўйича уйма-уй юрилди.
Рўйхатдаги 5 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизларга тикув машиналари берилди.