Янгиликлар
27
Адлия_хабари
Адлия_хабари
Бугун, 27 февраль куни Адлия вазири
Р. Давлетов хизмат сафари билан Тошкент вилоятида бўлиб, хизмат сафари давомида вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда ҳудудий адлия органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.
Адлия вазири хизмат сафарини вилоятдаги Юқоричирчиқ тумани 1-секторида жойлашган "Гулистон" МФЙ фаоллари билан учрашувдан бошлади.
Учрашувда маҳалладаги мавжуд муаммолар, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ташриф давомида Юқоричирчиқ туманидаги депутатлар ўртасида ташкил этилган стол тенниси мусобақасида қатнашиб, ғолибларни тақдирлади.