Янгиликлар
06
"Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими"
"Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими"
Бугун, 6 март куни Пискент тумани ҳокимлиги мажлислар залида Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси масъуллари иштирокида вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, шунингдек, вилоят миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Семинарда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентнинг жорий йил 10 февралда қабул қилинган ПФ- 6166-сон Фармони билан ташкилий, ижро ва назорат фаолиятининг ягона тизими, шунингдек «Ijro.gov.uz» тизими орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг янги тизими ҳақида йиғилганларга маълумот берилди.