Янгиликлар
Тошкент вилояти адлия бошқармаси тизимидаги вакант техник ходимлар учун мўлжалланган
Тошкент вилояти адлия бошқармаси тизимидаги вакант
техник ходимлар учун мўлжалланган
Умумий саволлар. №1
1. Ўзбекистон халқи номидан кимлар иш олиб бориши мумкин.
2. Битимларнинг қандай турлари мавжуд.
3. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай?
4. Ишончнома муддати ҳақида сўзлаб беринг.
5. Ўзбекистон республикасида амалдаги сиёсий партияларни санаб беринг?
6. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари қачон ташкил қилинди ҳамда уларнинг асосий вазифаларини айтинг?
7. Мажбурий меҳнат тушунчасига тариф беринг?
8. Сиёсий ҳуқуқлар деганда нимани тушунасиз?
9. Норматив-ҳуқуқий хужжат деганда нимани тушунасиз ва унинг қандай турлари мавжуд?
10. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларини айтиб беринг?
11. Ўзбекистон ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ҳақида нималарни биласиз?
12. Дунё миқёсида кузатилаётган глобаллашув инсон ва жамият ҳаётига қандай салбий таъсирлар кўрсатади?
13. Уй-жой фонди турлари ҳақида сўзлаб беринг.
14. Ўзбекистон Республикасида кимлар нотариус мақомига эга бўлиши мумкин.
15. Мулк ҳуқуқи тушунчаси. Мулк ҳуқуқи субъектлари ва объектлари ҳақида гапириб беринг.
16. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?
17. Ишончнома тушунчаси ва унинг шакли
18. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларига нималар киради?
19. Жазо тизимига (Жиноят ва маъмурий жазо турлари) нималар киради?
20. Меҳнат кодексига асосан меҳнат интизомини бузган шахсга нисбатан қандай интизомий чоралари қўлланилиши мумкин?
21. Конституция тушунчасига таъриф беринг
22. Конституциянинг муқаддимаси ҳақида гапириб беринг
23. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принциплари нималардан иборат?
24. Конституцияга ўзгартириш киритиш тартибини тушунтириб беринг.
25. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сайлов тизими қай тарзда ифодаланган?
26. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
ва Сенатининг қўшма мажлислари қандай ҳолларда ўтказилади?
27. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатларини гапириб беринг.
28. Конституция ва қонунларнинг устунлиги деганда нимани тушунасиз? Ўзбекистон Республикасида Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминлаш масалалари ҳақида гапириб беринг.
29. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай шахсий ҳуқуқ ва еркинликлар мустаҳкамлаб қўйилган?
30. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай сиёсий ҳуқуқ ва еркинликлар назарда тутилган?
Умумий саволлар. №2
1. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларга нималар киради?
2. Конституцияга мувофиқ, қандай жамиятлар ва уюшмалар тузиш таъқиқланади?
3. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, фуқароларнинг асосий бурчлари ҳақида гапириб беринг.
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган оила масалаларига оид нормалари ҳақида гапириб беринг.
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига нималар киради?
6. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши ҳақида гапириб беринг.
7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ суд тизими ҳақида гапириб беринг.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ва Сенати нечта депутатдан иборат?
9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқаролик масалалари бўйича қандай қоидалар белгиланган?
10. Юридик шахс тушунчасини ёритиб беринг.
11. Фуқаролик қонунчилигида юридик шахснинг қандай турлари кўрсатилган.
12. Битим тушунчасига таъриф беринг.
13. Мажбурият нима.
14. Шартнома тушунчасига таъриф беринг.
15. Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари ҳақида сўзлаб беринг.
16. Ўзбекистон Республикасида ҳокимиятлар бўлиниш принципи ҳақида сўзлаб беринг.
17. Коррупция тушунчасига таъриф беринг
18. Жиноят тушунчасини ёритиб беринг.
19. Жиноят қандай таснифланади.
20. Даъво муддати нима?
21. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шаклларига тўхталиб ўтинг.
22. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари хақида сўз юритинг.
23. Шахснинг муомала ва ҳуқуқий лаёқати деганда нима тушунасиз?
24. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, қайси давлат органлари коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширади?
25. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асослари?
26. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш асослари ҳақида нималар биласиз?
27. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари ҳақида сўзлаб беринг?
28. Интизомий жавобгарлик қайси кодекс билан тартибга солинади ва бу жавобгарликнинг қандай турлари бор?
29. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар қандай фуқаролик ҳуқуқларига эга?
30. Кимларга нисбатан ишга қабул қилианётганда дастлабки синов муддати қўлланилмайди?
Тошкент вилояти адлия бошқармаси тизимидаги вакант
техник ходимлар учун мўлжалланган
Лавозим касб фаолиятига боғлиқ саволлар
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати ҳақида маълумот беринг.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуннинг мақсадини ва қўлланилиш соҳасини ёритиб беринг.
3. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
4. Мурожаатларни бериш тартиби тўғрисида гапириб беринг
5. Мурожаатлар бўйича иш юритиш тартиби қандай?
6. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини гапириб беринг.
7. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонунига мувофиқ ариза, таклиф ва шикоятга таъриф беринг.
8. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш хақида сўз юритинг.
9. Вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятларини гапириб беринг.
10. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларининг ҳуқуқларини санаб ўтинг.
11. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларининг мажбуриятларини айтиб беринг.
12. Ҳужжатларнинг бажарилиши бўйича ишларни ташкил этиш кимлар томонидан таъминланади?
13. Доимий ва узоқ вақт сақланадиган ва шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларида нималар назарда тутилади?
14. Ташкилотда ҳужжатлар йиғмажилдлар номенклатураси қай тартибда тузилади?
15. Ҳужжат мазмунига қўйилган талаблар нималардан иборат?
16. Хатларда қандай баён этиш шаклларидан фойдаланилади?
17. Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда қандай қоидаларга риоя қилиш зарур?
18. Ҳужжатларни идоравий архивга топширишга тайёрлаш тартибини гапириб беринг.
19. Видеоконференцалоқа, видеоконференция, вебинар терминларига тушунча беринг
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2021 йилдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПФ-6166-сон фармони билан Адлия вазирлигига қандай вазифалар юклатилган.?
21. Интранет ва интернет тўғрисида маълумот беринг.
22. Ижтимоий тармоқ тушунчаси нима?
23. Миллий ахборот тизими қандай яратилади?
24. Вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик?
25. Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари қанча муддат ичида идоравий нотариал архивга топширилиши лозим?
26. Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) кимларга берилади?
27. Давлат органлари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар қилиш мажбурияти ҳақида сўзлаб беринг.
28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат?
29. Фуқаролик ишлари бўйича судлар қандай ишларни кўриб чиқади?
30. Маъмурий судлар томонидан ҳал этиладиган ишлар ҳақида сўзлаб беринг.
31. Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари?
32. Давлат архивлари қандай тоифаларга бўлинади?
33. Идоравий архив ҳужжатлари таркибига нималар киради?
34. Архив ҳужжатларини ҳисобга олиш ҳақида нималарни биласиз?
35. Ходимларни рағбатлантириш ва уларга меҳнат таътили бериш ҳамда уларга ҳақ тўлаш амалиёти бўйича нималарни биласиз?
36. Ходимларга интизомий жазо чоралари қўллаш тартибини тушунтириб беринг. Қонунчиликда қандай интизомий жазо чоралари назарда тутилган?
37. Ходимлар фаолиятига оид жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни қандай кўриб чиқиш тартиби ҳақида нималарни биласиз?
38. Жамоавий мурожаатларга жавоб бериш тартиби?
39. Меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши?
40. Васийлик ва ҳомийлик тушунчаларига таъриф беринг.