Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Тошкент вилояти адлия бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун мўлжалланган саволлар


Тошкент вилояти адлия бошқармаси тизимидаги вакант
лавозимлар учун мўлжалланган саволлар

 

1. ЛАВОЗИМ КАСБ ФАОЛИЯТИГА БОҒЛИҚ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ


1.        Юридик хизмат нима? Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари.

2.        Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларини санаб беринг.

3.        Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари тўғрисида маълумот беринг.

4.        Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати.

5.        Адлия вазирлигининг тизими ҳақида маълумот беринг.

6.        Маъмурий тартиб-таомил нима? “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мақсади ва асосий вазифаси.

7.        Ҳуқуқий ахборот нима? Уни тарқатиш усулларини санаб беринг.

8.        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқилиши, келишилиши ва уларнинг қабул қилиниши борасидаги фаолиятда қандай янги тартиблар жорий қилинди?

9.        Қандай ҳолларда суд даъво аризасини даъво муддати ўтганлиги муносабати билан судда кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиши мумкин.

10.   Туман (шаҳар) адлия бўлимлари қачон ташкил қилинди ҳамда уларнинг асосий вазифаларини айтинг.

11.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тартиби қандай босқичларни ўз ичига олади?

12.   Адлия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс ва танқидий таҳлил қилиш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

13.   Мурожаатлар бўйича иш юритиш тартибини тушунтириб беринг.

14.   Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

15.   Коррупцияга таъриф беринг. Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатларини айтинг.

16.   Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясинининг асосий моҳиятини айтиб беринг.

17.   Адлия вазирлиги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

18.   Даъво муддати тушунчаси ва турлари. Даъво муддатининг ўта бошлаши қайси ҳолларда тўхтатилади?

19.   Адлия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

20.   Интеллектуал мулк объектлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш.

21.   Адлия вазирлиги маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади?

22.   Нодавлат нотижорат ташкилоти деганда нимани тушунасиз ва у қандай мақсадларда тузилади.

23.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5415-сон Фармонига асосан, Адлия вазирлигига халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича қандай ҳуқуқлар берилди?

24.   Тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича масъул бўлган қандай идора ва ташкилотларни биласиз. Уларнинг асосий ваколатлари нималардан иборат.

25.   Мурожаатларни кўрмай қолдириш асослари.

26.   Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган қарорлар ва унинг тартиби тўғрисида маълумот беринг.

27.   Мурожаатларни кўриб чиқишни тугатиш асослари.

28.   Вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ҳуқуқий ворислик нима?

29.   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.

30.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий эълон қилишга доир талабларни айтинг.

31.   Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг ҳисобдорлиги юзасидан, хусусан уларнинг тегишлича давлат ҳокимияти вакиллик органларига ахборот тақдим қилиши борасида қандай янги тартиб жорий қилинди?

32.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи ҳақида маълумот беринг.

33.   Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда давлат рўйхатидан ўтказмасликнинг оқибатлари ҳақида гапиринг.

34.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш тартибини тушунтиринг.

35.   Давлат хизматлари нима ва ундан қачон, қай тартибда фойдаланиш мумкин?

36.   Ижро интизоми нима, ижро интизомини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни айтинг.

37.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби.

38.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжат нима? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахсларни санаб беринг.

39.   Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартибини айтиб беринг.

40.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилинадиган расмий манбаларини тўлиқ айтиб беринг

41.   Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартиби.

42.   Инсон ҳуқуқлари бўйича қандай норматив ва халқаро ҳужжатлар мавжуд?

43.   Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органининг, ташкилотнинг ва мансабдор шахсларининг мажбуриятларини айтинг.

44.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжат амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тугатилиши тартиби.

45.   Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг турлари ва шакллари. Мурожаатларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби.

46.   Парламент назорати қандай шаклларда амалга оширилади?

47.   2019 йил январь ойида қабул қилинган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясининг асосий вазифаларини айтиб беринг.

48.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмунига қўйиладиган талабларни санаб беринг.

49.   Мурожаатларни кўрмай қолдириш билан уларни кўриб чиқишни тугатишда қандай фарқ бор?

50.   Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш тартибини тушунтириб беринг. У ўз ичига қандай босқичларни қамраб олади?

 


 

2. УМУМИЙ ҚОНУНЧИЛИК СОҲАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига асосан коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари сифатида қайси органлар эътироф этилган.

2. Гендер тенглик деганда нима тушунасиз. Ушбу соҳани тартибга солувчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишсиз?

Давлат-хусусий шерикчилиги нима? Ушбу шартномадан кўпроқ қайси йўналишда кенг фойдаланилмоқда.

3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг усулларини ёритиб беринг.

4. Парламент назоратини амалга ошириш деганда нимани тушунасиз.

5. Юридик шахс тушунчаси ва турлари. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосининг ҳуқуқий мақомини батафсил ёритиб беринг. Уларнинг фаолият йўналишлари нималардан иборат.

7. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?

8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг мутлоқ ваколатларига нималар киради?

9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига нималар киради?

10. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларига нималар киради?

11. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш асоси ва тартиби қандай?

12. Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асослари.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг мазмун-моҳиятини тушунтиринг. Кимлар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми.

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ва Виртуал қабулхонасининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари нималардан иборат.

15. Меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари нималардан иборат?

16. Манфаатлар тўқнашуви нима? Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар нималардан иборат?

17. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий жиҳатларини айтиб беринг.

18. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг конституциявий кафолатларини айтиб беринг?

19. Васийлик ва ҳомийлик деганда нимани тушунасиз?

20. Ҳуқуқий давлат тушунчаси ва унинг асосий белгилари нималардан иборат, бунда адвокатнинг ўрни нимадан иборат?

21. Мажбурият тушунчаси. Мажбуриятни бажариш муддати? Мажбуриятнинг бажарилиши қандай усуллар билан таъминланиши мумкин?

22. Неустойканинг пенядан фарқли жиҳатларини тушунтириб беринг?

23. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиш асослари?

24. Рақамли иқтисодиёт деганда нимани тушунасиз?

25. Қандай солиқ ва йиғим турлари мавжуд?

26. Жамоат бирлашмалари ва жамоат фонди нима?

27. Меҳнат шартлари деганда нима тушунилади, қайси ҳолларда иш берувчи меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақли?

28. Амнистия ва афвни фарқини айтиб беринг?

29. Солиқлар ва йиғимларнининг турларини сананг?

30. Ҳакамлик судлари томонидан қандай низолар ҳал этилади?

31. Кимлар ишсиз деб эътироф этилади?

32. Сервитут ҳуқуқи ҳақида нима биласиз?

33. Гаров турлари? 

34. Жазо тизимига (Жиноят ва маъмурий жазо турлари) нималар киради?

35. Меҳнат кодексига асосан меҳнат интизомини бузган шахсга нисбатан қандай интизомий чоралари қўлланилиши мумкин?

36. Жамоатчилик назоратининг субъектлари кимлар ва у қандай шаклларда амалга оширилади?

37. Интеллектуал мулк объектлари жумласига нималар киради?

38. Медиация институти нима ва у кимларга химат кўрсатади?

39. Мажбурий меҳнат тушунчасига тариф беринг?

40. Мулк ҳуқуқи қандай элементлардан иборат?

41. Юридик шахсни қайта ташкил этиш турлари?

42. Акциядорлик жамияти нима ва турлари?

43. Масъулияти чекланган жамият нима?

44. Виндикация деганда нимани тушунасиз? Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш тартиби?

45. Суд томонидан фуқарони бедарак йўқолган ва вафот этган деб топиши тартибини тушунтириб беринг?

46. Қайси ҳолларда ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

47. Давлат пенсияларининг турларини ёритиб беринг?

48. Ўзбекистон Республикасида сайлов органлари, уларнинг тизими ва фаолият йўналишларини ёритиб беринг.

49. Мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларнинг моҳиятини айтиб беринг?

50. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга сабаб бўлган асослар?

51. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари нималардан иборат?

52. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қандай орган?

53. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқи ва ушбу ҳуқуқдан маҳрум этиш тартиби.

54. Юридик шахсларни тижоратчи ва тижоратчи бўлмаган гуруҳларга ажратишда қандай мезон асос қилиб олинган?

55. Шартноманинг битимдан фарқи нимада?

56. Ўзбекистон Республикасида демократик жамиятни барпо этишда сиёсий партияларнинг роли ва вазифалари қандай?

 

 

 

3. АМАЛИЁТДА КЎП УЧРАЙДИГАН МУАММОЛИ ҲОЛАТЛАР (КАЗУСЛАР)

 

1. Фуқаро А. 2015 йилда вафот этгандан сўнг унга тегишли Тошкент шаҳар, Сергели тумани, А.З. кўчаси, 1-уй ушбу мол-мулкка нисбатан меросхўрлар топилмаганлиги сабабли қаровсиз қолиб кетган. Туман ҳокими фуқаро А.га тегишли бўлган уйни эгасиз мулк деб топиш ҳамда уни давлат ҳисобига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

2. Аризачи “Алишер чорва” фермер хўжалиги номидан иш юритувчи А.О. туман ҳокимининг 2018 йил 27 декабрдаги қарорини бекор қилишни сўраб туман маъмурий судига ариза киритган. Бироқ, суд мазкур ариза фермер хўжалиги раҳбари томонидан шахсан имзоланмаганлиги сабабли иш юритишни тугатган.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

3. Фуқаро И.Э олти ой давомида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Солиқ органи томонидан бу ҳолат аниқлангач, рўйхатдан ўтиб ўз фаолиятини давом эттирди. Бир йилдан сўнг солиқ органи якка тартибдаги тадбиркор И.Э фаолиятини текширди ва камчиликларни аниқлади. Солиқ инспектори агар И.Э ҳомийликка ва бошқа тадбирларга жалб этиб турилишига рози бўлса, ушбу камчиликларни расмийлаштирмаслигини билдирди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

4. Фуқаро С.А ўзининг ишдан бўшатилганлигини ғайриқонуний деб ҳисоблаб, ишга тикланиш мақсадида судда ўзи олдин ишлаган ташкилотга нисбатан даъво қўзғатди. Хусусан, фуқаро С.А. 2019 йил 5 сентябрда ташкилот маъмуриятига ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзган. Бироқ, фуқаро С.А. кейинчалик бу фикридан қайтиб 2019 йил 10 сентябрда аризасини қайтариб олиш мақсадида ташкилот маъмуриятига қайта мурожаат қилганда, маъмурият унинг аризасини олишни рад этиб, 2019 йил 9 сентябрда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқариб юборилганлигини маълум қилган.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

5. Фуқаро Д.Ж. туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида тузилган махсус комиссия унга моддий ёрдам тўлашдан бош тортаётганлигини маълум қилган. Аниқланишича, махсус комиссия фуқаро Д.Ж. оиласини ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлашда мулкий даромадлар, чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси ҳамда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадларни ҳам оиланинг жами даромадига киритган.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.


 

6. Фуқаро Ш.А. вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, чин етим бўлишига қарамасдан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Республика ихтисослаштирилган физиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бепул тиббий хизмат олиш учун ордер берилмаётганлигини билдирди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

7. Туман ҳокими томонидан “Деҳқон бобо” фермер хўжалиги раҳбари А.Ж.нинг аризасига асосан фуқаро И.Л.га фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўтказиш бўйича тегишли қарори қабул қилинган. Бироқ, орадан кўп ўтмай “Деҳқон бобо” фермер хўжалиги раҳбари А.Ж.нинг ўғли туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, “Деҳқон бобо” фермер хўжалиги бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фуқаро И.Л.га ўтказилиши ноқонуний бўлганлиги сабабли, туман ҳокимининг қарорини бекор қилишда амалий ёрдам сўраган?

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

8. “КОЛОР” МЧЖ ўзига қарашли транспорт воситасида жамиятнинг ҳайдовчиси томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги (автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали) юзасидан МЧЖга нисбатан жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб адлия органларига мурожаат қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

9. Фуқаролар Рахматов ва Шерматовлар Алижон исмли қўшниси томонидан кичик ариқча унинг ҳовлисидан ўтганлиги сабабли тўсиб қўйилганлиги, бунинг натижасида хонадонларидаги экинларни суғориш имкони йўқлигидан норози бўлиб фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишди.

Фуқаролар Рахматов ва Шерматовларнинг судга киритган даъвоси юзасидан ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

10. Фуқаро “Б” ўзига деҳқончилик қилиш учун ажратилган ер майдонига якка тартибдаги уй-жой қуришга ҳокимият томонидан тўсқинлик бўлаётганлигидан норози бўлиб судга мурожаат қилган.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

11. Фуқаро Юнусобод туман мактабгача таълим бўлимида ишловчи И.Пардаева 2019 йил 8 декабрь куни ҳомиладорлик таътилига чиққан. Ҳомиладорлик даврида икки нафар фарзанд кўрган. Мактабгача таълим мудираси фуқаро И.Пардаевага 56 календарь кун муддати билан туғиш таътили берган. Фуқаро И.Пардаева мазкур ҳолатдан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

12. Тадбиркорлик субъекти нодавлат таълим фаолияти хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш мақсадида ваколатли органга мурожаат қилди. Бироқ, ваколатли органнинг масъул ходими мазкур тадбиркор томонидан ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилганига қарамасдан, тадбиркор илгари сурган ғоя ва мақсадларни ўрганиб чиқиб, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаб лицензия беришни рад этди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

13. 2019 йил октябрь ойида фуқаро Р.Рашидов сайлов участкасига мурожаат қилиб ўзини сайловчилар рўйхатига киритиб қўйишини сўрайди. Участка раиси унга аниқ сайловчилар миқдори бор эканлигини, сайловчилар рўйхатга олинган вақтда у яшаш жойида бўлмаганлиги туфайли киритилмаганлигини таъкидлайди. Ўз навбатида, Р.Рашидов бир кун аввал Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлганлигини ва барча фуқаролар каби сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эгалигини айтиб ўтди. Сайлов участкаси раиси Р.Рашидов билдирган важларга эътибор қаратмасдан, рўйхатга олиш жараёни якунланганлигини ва рўйхат юқори турувчи комиссияга тақдим этилганлигини маълум қилди. Р.Рашидов юзага келган ҳолат бўйича судга шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

14. “Махсуд” хусусий корхонаси директори Махсуд Амиров бетоблиги туфайли корхона фаолиятини бошқариш имкониятига эга бўлмай қолди. Корхонани вақтинча бошқариш вазифасини буйруқ асосида корхона бош бухгалтери Далибоев Хусанбойга юклади. Аммо корхона юрисконсульти Жамшид Чориев бу ноқонуний эканлиги, хусусий корхонани фақатгина хусусий корхона директорининг ўзи бошқариши лозимлигини, директорнинг юқоридаги буйруғи бош бухгалтер Далибоев Хусанбойнинг корхона директори вазифасини вақтинчалик бажариши учун асос бўла олмаслигини таъкидлади.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

15. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган фуқаро А.Каримов томонидан 2019 йил январда ягона таъсисчи бўлиб “ФАЙЗ” МЧЖ ташкил этди. Олти ой муддат ўтганидан сўнг, яъни 2019 йил июлда жамиятнинг устав фондини кўпайтириш мақсадида белгиланган тартибда янги икки нафар иштирокчи жамиятга қабул қилинди. Орадан бир йил ўтгач жамиятнинг таъсисчиси бўлган А.Каримов жамият таъсисчилар сафидан чиқмоқчилигини маълум қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

16. Д.Д 2014 йил январь ойидан электр пайвандлаш корхонасида механик бўлиб ишлаб келади. Д.Д ўтган муддат давомида меҳнат шароитлари етарли таъминланмаганлиги сабабли меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги корхона раҳбарига мурожаат қилди. Унинг мурожаати эса “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган муддатларда кўриб чиқди. Д.Д бундан норози бўлиб, меҳнат инспексиясига мурожаат қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

17. Фуқаро Г.Г пахта тозалаш заводига оператор бўлиб ишга кирди. Иш берувчи билан ходим ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилди. Муддатли меҳнат шартномаси тугагандан сўнг иш берувчи меҳнат муносабатлари тугалланганлиги тўғрисида ходимни огоҳлантирмади ва меҳнатга оид муносабатлар давом этаверди. Муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан саккиз кундан сўнг иш берувчи меҳнат шартномаси тугаганлигини айтди. Бундан норози бўлган Г.Г судга шикоят қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

 

 

18. Фуқаро Д.О ўзининг аризасига асосан иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди ва иш берувчидан ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини талаб қилди. Иш берувчи эса унга нисбатан ишдан бўшатиш нафақаси берилмаслигини ва амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаганлигини айтиб ўтди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

19. “Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti” Давлат унитар корхонаси қурилиш-монтаж ишлари бўлими чилангари Д.Р.га йиллик асосий таътил ўн икки кун берилди. Ходим бу муддат меҳнат қонунчилигига мувофиқ эмаслигини билдирди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

 

20. Д.В. ишга қабул қилинганлигига 6 ой бўлмасдан туриб, “ERIELL Corporation s.r.o.” компанияси Қарши минтақавий бошқармасига 5-разрядли электрогаз пайвандчи вазифасидан иш ўрни қисқараётганлиги муносабати билан ишдан бўшатилиши маълум қилинди. Ходим Д.В йиллик асосий таътил сўраб мурожаат қилди ва мурожаати биринчи иш йили учун олти ой ишламаганлиги учун рад этилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

21. Ҳакимова умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Маълумоти - ўрта махсус. Янги 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб директори Ҳакимова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишини айтди. Директор ўрта махсус маълумотли кадрлар мактабда ўқитувчи бўлиб ишлай олмаслигини, шунинг учун ҳам Ҳакимова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишини таъкидлади.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

22. Ходим Анваров ўзи ишлаб турган корхонадан бошқа вилоятда жойлашган корхонага хизмат сафарига юборилди. Унинг пластик картасига корхона ҳисобидан 4 миллион сўм хизмат сафари учун харажатлар олдиндан тўлаб берилди. Хизмат сафаридан қайтган ходим ушбу харажатларнинг 3 миллион сўмини асословчи, самолёт билети, меҳмонхона маълумотномаси каби ҳужжатларни топширди. Корхона бухгалтери ундан хизмат сафаридан қайтгач икки ой ўтиб, унинг ойлик иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз хизмат сафари учун ажратилган маблағ ва амалдаги харажатлар ўртасидаги фарқни (1 миллион сўмни) ушлаб қолди. Ходимнинг ойлик иш ҳақи эса, 1 миллион 300 минг сўмни ташкил қилади. Бундан норози бўлган Анваров корхона бухгалтери устидан давлат меҳнат инспекторига мурожаат қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

23. Корхона бош бухгалтери билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 6-банди бўйича бекор қилинди. Бу лавозимда ишлаган Ж.Э. ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишида касаба уюшмаси розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмаслигини айтиб, судга шикоят қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

 

24. Қарзни ундириб бериш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди ва МИБга ижро варақаси жўнатилди. Ижро варақаси МИБга келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси қарздорга 5 кунлик ихтиёрий ижро муддатини белгилади. Шунда қарздор давлат ижрочисидан норози бўлиб, ихтиёрий ижро муддати 15 кунлигини важ қилиб судга мурожаат қилди.

МИБ ходимининг хатти-ҳаракатлари қонунийми?

 

 

25. “Алла” МЧЖ раҳбари Б.А. туман адлияга мурожаат қилиб, унинг фаолияти
2019 йил 10 декабрда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича туман инспекцияси томонидан текширилганлигини, бироқ текшириш тегишли равишда келишилганлиги тўғрисида маълумот берилмаганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

26. Бекобод шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси, 56-уйда жойлашган Ипак йигирув фабрикаси Давлат мулк қўмитаси Тошкент вилоят бошқармасининг 1994 йил 3 ноябрдаги буйруғи билан давлат тасарруфидан чиқарилган ҳамда ушбу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи “Буюк ипак йўли” ОАЖга 1994 йил 23 ноябрда 4279-сонли давлат ордери берилган. Бироқ, Бекобод шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 сентябрдаги 965-сонли қарори билан аввал хусусийлаштирилган мазкур мулк узоқ йиллар давомида фойдаланилмасдан бўш турганлиги важи билан ҳокимлик захирасига олинган.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

27. “Бобо” МЧЖнинг кредиторлардан 18 миллион сўм қарзи мавжуд ва бу қарзни тўрт ойдан бери тўламай келмоқда. “Бобо” МЧЖга нисбатан кредиторлар иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилишди. Мурожаатда “Бобо” МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги важлар кўрсатилган эди. Иқтисодий суд мазкур аризани кўриб чиқиб қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

28. Фуқаро А. Тошкент давлат юридик университетини 2019 йилда тамомлаб, Молия вазирлигига юрисконсульт лавозимига қабул қилинган. Орадан 6 ой ўтиб фуқаро
А. оилавий шароити сабабли ўз аризасига асосан ишдан бўшатилди. Бундан кейин орадан
5 ой ўтиб худди шу ташкилотга ишга қабул қилинганда, иш берувчи томонидан унга
нисбатан 3 ойлик синов муддати белгиланди. Фуқаро А. иш берувчи томонидан дастлабки синовни белгилаш мумкин эмаслигини талаб қилиб, судга мурожаат қилди.

Мазкур ҳолатда иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми?

 

 

29. Ташкилот ҳайдовчиси маъмурий суд қарорига мувофиқ 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан (автомашинани бошқариш) маҳрум қилинди. Ташкилотда унга тўғри келадиган бошқа иш ўрни мавжуд эмас. Ташкилот раҳбарияти янги ҳайдовчи олиш учун у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

 

 

 

 

 

 

30. Туман Давлат солиқ инспекцияда юридик хизмат ходими штати анча вақтдан буён вакант. Мавжуд вакант иш ўрнини тўлдириш мақсадида туман Давлат солиқ инспекция ёнма-ён жойлашган туман молия бўлимида юрисконсульт лавозимида ишловчи фуқаро Ш.С.ни ўриндошлик асосида (0,5 ставкада) ишга қабул қилмоқчи. Тегишли ҳужжатлар ҳудудий адлия органига тақдим қилинди.

Айтингчи, туман молия бўлимида ишловчи фуқаро Ш.С.ни ўриндошлик асосида туман Давлат солиқ инспекциясида юрисконсульт лавозимида ишга қабул қилиниши қонун ҳужжатларига тўғри келадими?

 

 

31. “Д” исмли фуқаро шикоят билан туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида “Д” исмли фуқаро истиқомат қиладиган маҳалла раиси унинг руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туришини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

32. Мактаб директори жума куни мактаб ҳудудида ўқитувчилар иштирокида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун ихтиёрий ҳашар ташкил қилди.

Ҳудуддаги бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат ҳуқуқ инспектори мазкур ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ ҳашарлар фақатгина Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ўтказилиши лозимлигини асос сифатида кўрсатиб, уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш) биринчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

33. Фермер хўжалиги раиси А.К.га нисбатан кадастр бўлими томонидан 2019 йил
9 январь куни ер майдонидан хўжасизларча фойдаланилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси билан маъмурий жарима қўлланилди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

34. “А” исмли фуқаро 2018 йил 20 октябрь куни бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш мақсадида оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисидаги маълумотнома олиш учун МФЙга борганида МФЙ раиси унга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига асосан маълумотнома берилмаслигини таъкидлади.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

35. “Б” исмли фуқаро 2015 йилда Самарқанд вилоятида мавсумий ишчи бўлиб юрган пайтида Самарқанд вилояти, Пастдорғам қишлоғида ўзбошимчалик билан иморат қурган. “Б” исмли фуқаро Бухоро вилояти, А.Юнусов кўчаси, 101-уйда доимий рўйхатда туради. Фуқаро бир марталик акция доирасида Самарқанд вилояти Пастдорғам тумани давлат хизматлари марказига ўзбошимчалик билан қурилган иморатига мулк ҳуқуқни олиш учун мурожаат қилди. Бироқ, давлат хизматлари маркази ходими фуқаронинг паспортидаги яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларига асосан унга Бухоро вилоятида жойлашган давлат хизматлари марказига мурожаат қилишини айтади.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

36. Фуқаролиги бўлмаган “В” исмли шахс бир марталик акция доирасида
2015 йилда қурилган ўзбошимчалик билан қурилган иморати жойлашган ҳудуддаги туман давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилади. Бироқ, давлат хизматлари маркази ходими аризани қабул қилишдан бош тортди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

37. “Г” исмли ходим 2018 йил 1-5 май кунлари ишга сабабсиз келмади. Иш берувчи 2018 йил 6 май куни ундан тушунтириш хати олди. Бироқ, иш берувчи шу куни хизмат сафари билан чет элга кетди. Хизмат сафаридан қайтгандан сўнг “Г” исмли ходимнинг 2018 йил 6 май кунги тушунтириш хатига асосан унга 2018 йил 1 июль куни “хайфсан” интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

38. Кадастр бўлими томонидан “Е” исмли фуқарога унинг кам таъминланган оила эканлигини, оилада фақат битта ўзи ишлаётганлигини инобатга олиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жаримадан кам миқдорда, яъни энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

39. “Ж” исмли фуқарога туғма бош мия фалажи касаллиги учун 2012 йилда II гуруҳ ногиронлиги белгиланган.

Касалликда бўладиган ўзгаришлар ва реабилитация дастури ижросини кузатиб бориш мақсадида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси “Ж” исмли фуқарони 6 йилдан буён тиббий кўрикдан ўтказиб келмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

40. Коллеж ўқитувчиси “З” исмли фуқаро ишга 3 ойлик синов муддати билан қабул қилинган. “З” синов муддатини қониқарсиз ўтади. Коллеж кадрлар бўлими томонидан у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми
2-банди (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши) билан бекор қилиш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

41. “И” исмли фуқаро бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан 2019 йил 1 март куни корхона раҳбарига ариза мурожат қилиб, у билан тузилган меҳнат шартномасини
2 март кунидан бошлаб бекор қилишни сўради.

Ташкилот раҳбари “И” билан тузилган меҳнат шартномасини ариза берилган кундан кейин икки хафтадан ўтгач бекор қилишини таъкидлади.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

42. Кўп-қаватли уйда жойлашган хонадонда совуқ сув, газ учун ҳисоблагичлар ўрнатилмаган. Коммунал идора вакиллари хонадонда истиқомат қилувчи вояга етмаган
2 ёшдаги болани ҳам ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблашди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

43. Фуқаролик ишлари бўйича туманларо суди томонидан туман адлия бўлими томонидан киритилган меҳнат низоси билан боғлиқ аризаси Фуқаролик процессуал кодексининг 195-моддаси биринчи қисми 2-банди (манфаатдор шахс номидан берилган ариза иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса) га асосан иш юритувига қабул қилинмасдан қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

44. Фуқаро нотурар жойни турар жойга ўтказиш учун туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Давлат хизматлари марказлари ходими нотурар жойни турарга ўтказиш мумкин эмаслигини, балки турар жойни нотурар ўтказиш мумкинлигини таъкидлади.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

45. Эр хотиннинг умумиий мол-мулки ҳисобланган хўжалик жамияти устав фондидаги улушни бўлиш билан боғлиқ низо мавжуд. Тарафнинг адвокати ушбу тоифадаги низолар корпоратив низолар ҳисобланишини асос сифатида кўрсатиб, ҳудуддаги иқтисодий судга мурожаат қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

46. “Коммунал сервис” номли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жорий йилнинг 1 январидан бошлаб турар жой эгаларининг мажбурий бадал миқдорларини оширганлигини эълон қилди. Бунга асос сифатида ширкат бошқарувининг мажбурий бадалларни ошириш тўғрисидаги қарорини турар жой мулдорларига тақдим қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

47. Ширкат “А” исмли фуқаро манзилига 3 ой давомида тўланмаган мажбурий бадалларни тўлаш лозимлиги тўғрисида талабнома жўнатди.

“А” исмли фуқаро ширкат хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ҳудуддаги адлия бошқармасига мурожаат қилиб, 3 ой давомида хизмат сафарида бўлганлигини, хонадонда ҳеч ким истиқомат қилмаганлигини таъкидлаб, асословчи ҳужжатларни тақдим этди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

48. Фуқаро ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқини эътироф қилиш учун 1 013 650 (энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари) миқдорда бир марталик йиғимни тўлади. Туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг фуқаро кадастр идорасига мурожаат қилди. Кадастр идораси унга кадастр йиғмажиди учун тўлов амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади. Фуқаро эътироз билдириб, энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўланган йиғимни квитанциясини кўрсатди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

49.Ҳудудий адлия бошқармасига вилоят ҳокимлиги томонидан тайёрланган ҳудудда ичимлик суви тарифига 20 сўм миқдорида устама қўшиш хусусидаги қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тақдим қилинди.

Худудий адлия бошқармаси томонидан ушбу қарор лойиҳаси қабул қилишда асос мавжуд эмаслиги ҳамда ҳокимликларнинг бу борада ваколати йўқлиги асос сифатида келтириб, розилик визаси қўйилмаган ҳолда қайтарилди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

50. Кўп хонадонли уй-жойнинг биринчи қаватида истиқомат қилувчи фуқаро хонадон атрофидаги ер майдонини темир панжара билан ўраб олди. Мазур ҳолат юзасидан норози бўлган фуқаролар туман (шаҳар) адлия бўлимига мурожаат қилишди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

 

 

51. Турар жой мулкдорлари ширкат фаолияти қониқарсиз эканлиги сабабли тегишли мажбурий бадалларни тўлашдан бош тортишди.

Мазкур ҳолатнинг қонунийлиги юзасидан изоҳ беринг.

 

 

52. Фуқаро якка тартибда уй-жой қуриш туман ҳокимлигига мурожаат қилди. Ҳокимлик вакиллари ер майдони «E-IJRO AUKSION» орқали ажратилиши таъкидлашиб фуқаронинг мурожаатини рад қилишди.

Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.