Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Сўраган_эдингиз ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ...


ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ...

Адлияга савол:
Мактабгача таълим ташкилоти ҳодимлари тиббий кўрикдан пуллик асосда ўтиши қонунийми?

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасида (https://lex.uz/docs/142859), умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари тиббий кўрикдан ўтишлари, шунингдек тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги белгиланган. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида (https://lex.uz/docs/97243) ҳам тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмасликлари белгилаб қўйилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида”ги Низом (https://lex.uz/docs/4333062)нинг 50-бандида, давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатдаги ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда бепул тиббий текширувдан ўтиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 832-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида (https://lex.uz/docs/4535086)”ги Низомнинг 13-банд, а) кичик бандида, давлат бюджет ташкилотларининг ходимларини бирламчи ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига киритилганлиги белгиланган. 

Жавоб берди: Чирчиқ шаҳар адлия бўлими масъул ходими И.Исломов