Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сўраган_эдингиз ҲАДИЯ ВА МЕРОС ТАРТИБИДА ОЛИНГАН МУЛКЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ...


ҲАДИЯ ВА МЕРОС  ТАРТИБИДА ОЛИНГАН МУЛКЛАРГА ДАРОМАД СОЛИҒИ...


Адлияга савол:
       Акам ўзини машинасини менга ҳадия қилмоқчи. Шундан даромад солиғи тўлашим керакми??

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (https://lex.uz/docs/4674902) 378-моддасига асосан жисмоний шахслардан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олинган пул ва натура шаклидаги даромадларга солиқ солинмайди.

 Яқин қариндош бўлмаган шахслар ўртасидаги кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, қимматли қоғозлар, юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлар эса бундан мустасно ҳисобланади ва улар белгиланган ставкада солиқ тўлайди.

Жавоб берди: Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов