Янгиликлар
26
Қонунчиликдаги_янгиликлар “Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5038-сон, 25.03.2021 й.) қабул қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5038-сон, 25.03.2021 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмаси ҳамда Агентлик тизимидаги жами 62 та ташкилот рўйхати тасдиқланди.
Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Агентлик марказий аппарати фаолияти республика бюджети маблағлари ҳисобидан, Агентлик ҳудудий бўлинмалари фаолияти маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.