Янгиликлар
НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Наврўз Шарқ халқлари, жумладан, Ўзбекистон халқи учун энг қадимий байрамлардан биридир. Баҳор фасли ва табиат уйғонишининг тимсоли, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш бу айёмни орзиқиб кутиш, юксак руҳ ва катта хурсандчилик билан нишонлаш эл-юртимиз учун олижаноб анъанага айланиб қолган.
18 март куни Тошкент вилояти юридик техникумида “Наврўз сайли” ташкил этилди. “Сайл” тарзида ташкил этилган мазкур тадбирда, техникум ўқувчилари ўзлари тайёрлаб келган миллий таомларни келганлар билан баҳам кўришди. Дастурхонга ҳалим, сумалак каби байрам таомлари тортилди.
Наврўз сайли давомида арқон тортиш, тош кўтариш каби миллий ўйинларимиз шунингдек, 100 метрга югуриш спорт тури бўйича ўқувчилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Байрам тадбири гўзал куй ва қўшиқлар, рақсларга уланиб кетти.