Янгиликлар
10
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижроси.
Жорий йилнинг 9 апрел куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев бошчилигида давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлимларида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини самарали ташкил этишга кўмаклашиш бўйича амалий мулоқот бўлиб ўтди.
Амалий мулоқотда давлат органлари ва ташкилотларининг қонунчилик, иш юритиш ва ижро интизомига масъул ходимлари иштирок этди.
Танқидий таҳлил асосида ўтган ушбу мулоқотда Тошкент вилоятида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати юзасидан маълумот берилди ҳамда келгусида қилинадиган ишлар ва ижроси таъминланган ҳужжатларни қай тартибда назоратдан олиниши келишиб олинди.