Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент вилояти адлия бошқармасида ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент вилояти адлия бошқармасида ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат йиғилишида адлия бошқармаси марказий аппарати, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик техникум масъул ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда бошқарма таркибий бўлимлари ҳамда туман(шаҳар) адлия бўлимларининг  давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлари тизимида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан маълумотлар берилди.

Хусусан, ҳисобот даврида Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига келиб тушган  3573  та мурожаатларнинг 3018 таси ёки 84,4 % ҳал қилиниши, шу жумладан 2216 таси қаноатлантирилиши ва 802 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиши, ўтказилган 67 та мониторинг ва 107 та ўрганишларда аниқланган жами 18129 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш бўйича тегишли ташкилотларга 568 та тақдимнома, судларга жами 13,9 млрд. сўмлик 406 та даъво аризалари киритилиши ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан расмийлаштирилган 157 та маъмурий баённомалар тегишли судларга киритилиши таъминланганлиги айтиб ўтилди.

Ҳайъат йиғилишида эришилган натижалар билан биргаликда йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтиб ўтилди.  Келгусида  камчиликларга йўл қўйган ходимларга тегишли тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Шундан сўнг, Бекобод, Паркент, Тошкент туман адлия бўлим бошлиқлари ҳамда юридик техникум директорининг биринчи ўринбосариларини ҳисоботлари эшитилди.

Келгусида қилиниши лозим бўлган масаллар ва тошириқлар шунингдек, кўрсатгичларни янада оширишга қаратилган тавсиялар берилди.

Юқоридаги масалалар юзасидан иштирокчилар ўз фикр ва таклифларини билдиришди.