Янгиликлар
03
Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5101, 30.04.2021 й.) қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
2021–2022 йилларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари параметрлари;
2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатлари.
Шунингдек, Молия вазирлиги марказий аппаратида Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда йирик хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг инфратузилмасини молиялаштириш бўлими ташкил этилди.