Янгиликлар
14
Биласизми Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилади
Биласизми
Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдамнинг қуйидаги турлари кўрсатилади (https://lex.uz/docs/5049511):
➖ пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар);
➖ реабилитация қилишнинг техник воситалари, сурдотехника, тифлотехника воситалари ёки бошқа воситалар, шу жумладан ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия мосламалари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтирувчи аппаратлар ва сигнализаторлар, субтитрли ёки сурдотаржимали видеоматериаллар, шунингдек автомобиллар билан таъминлаш;
➖ тиббий, ижтимоий, касбий, жисмоний реабилитация қилиш бўйича хизматлар ва маиший хизматлар;
➖ транспорт хизматлари;
➖ дори воситалари билан таъминлаш.