Bog'lanish

Telefon
(+998 70) 201-05-15

Elektron manzil
tosh_vil@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сўраган_эдингиз


КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛГАН?


Адлияга савол:
 Кўп болали оиларга қандай имтиёзлар бор. Махалламиз фуқаролари сўрашаяпти. ИЛТИМОС. Охангарон тумани Янгиобод мфй

ЖАВОБ: Ассалому алайкум! Ҳурматли фуқаро.

Кўп болали оила атамаси турли норматив ҳужжатларда турлича талқин қилинади. Шу туфайли ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир хиллик мавжуд эмас.
Оила кодексига мувофиқ, тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда, агар улардан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўрта махсус ва касб-ҳунар ёки олий таълим олса, оила кўп оилали мақомни талаба болалар 22 ёшга тўлгунга қадар сақлаб қолади.

Давлатимиз томонидан кўп болали оилаларга имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар  берилган.

Белгиланган тартибга кўра, кўп болали оилаларнинг ота-оналарига ишга жойлашишда кафолатлар назарда тутилган. Чунки улар меҳнат бозорида қолганлар билан рақобатлашишга қодир эмас. Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар (ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилади. Ўтган йиллар давомида солиқ солиш мақсадида 16 ёшга тўлмаган 5 ва ундан ортиқ болалари бўлган оила кўп болали оила ҳисобланар эди. Бироқ жорий йилдан бошлаб кўп оилалик мақоми Оила кодексида белгиланган янги мезонлар бўйича аниқланади. Имтиёзларни илгаригидек Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида олиш мумкин. Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган.

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кўп болали оилалар кўп квартирали уйлардан имтиёзли кредитлар асосида уй-жой олиши, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ҳамда хотин-қизларга ажратиладиган арзон уй-жойлардан уй (квартира) олиши мумкин.

Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади.

Кўп болали оилаларнинг иқтидорли фарзандлари Ёшлар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар идоралараро кенгашлари қарори билан моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Улар замонавий ягона мактаб формаси, асосий турдаги ўқув қуроллар, бадиий китоблар билан таъминланади. Мазкур оила фарзандлари учун болалар газета ва журналларига обуна қилишда имтиёзлар мавжуд. Улар учун республика оромгоҳларида дам олиш ташкил этилиб, республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қопланади.

Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади. Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади.

Жавоб берди: Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов